Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистон «Толибон»ни тақиқланган ташкилотлар рўйхатидан чиқарди

Қозоғистон «Толибон»ни тақиқланган ташкилотлар рўйхатидан чиқарди

Қозоғистон расмийлари «Толибон»ни тақиқланган ташкилотлар рўйхатидан чиқаришга қарор қилди.

Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров Kazinform агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.

 Нега бундай қарор қабул қилинди?

– Қозоғистон Республикасида тақиқланган террористик ташкилотларнинг миллий рўйхатини янгилаш мақсадида мунтазам равишда аудит ўтказилади.

Ушбу жараённинг бир қисми сифатида, БМТ амалиётига кўра, «Толибон»ни ундан чиқариб ташлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

БМТ Хавфсизлик Кенгашининг мажбурий резолюцияларига кўра, «Толибон» БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан террорчи деб топилган ташкилотлар рўйхатига киритилмаган.

– Қозоғистон ва «Толибон» ўртасидаги дипломатик алоқалар қандай ривожланади?

– Сиёсий алоқаларга келсак, Қозоғистон БМТ Бош Ассамблеяси ва Хавфсизлик Кенгаши томонидан қабул қилинган қарор ва резолюцияларга қатъий риоя қилишда давом этишини алоҳида таъкидламоқчиман.

«Толибон» ҳаракати 1986-87 йилларда бошланган. Дунёнинг кўплаб мамлакатларида у тақиқланган террорчилик ташкилоти сифатида қайд этилган. «Толибон» Афғонистонни дастлаб 1996 йилдан 2001 йилгача бошқарган. Ҳаракат 2021 йилда АҚШ қўшинлари мамлакатдан чиқиб кетганидан кейин ҳокимият тепасига яна қайтди.

«Толибон» турли давлатлар, жумладан, Қозоғистон билан дипломатик алоқалар ўрнатишга, жаҳон ҳамжамияти олдида ўзини тиклашга ҳаракат қилмоқда. Ҳаракат ўзининг энг яқин қўшнилари билан фаол савдо алоқаларини ўрнатмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг