Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистон Тоғли Қорабоғ бўйича ўз позициясини очиқлади

Қозоғистон Тоғли Қорабоғ бўйича ўз позициясини очиқлади

Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги тан олинмаган «Тоғли Қорабоғ республикаси»да бўлиб ўтган сайлов юзасидан баёнот берди.

«Тоғли Қорабоғ теграсидаги сўнгги ҳодисалар муносабати билан Қозоғистон Республикаси халқаро миқёсда тан олинган сарҳадлари доирасида Озарбайжон Республикасининг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қатъий қўллаб-қувватлашини яна бир карра тасдиқлайди. Шунингдек, барча масалалар БМТ Низоми ва халқаро ҳуқуқнинг асосий тамойиллари ҳамда меъёрларига мувофиқ тарзда ҳал этилишини ёқлайди», – дейилади баёнотда.

Аввалроқ расмий Остона Россия эгаллаб олган Украина ҳудудлари – «ДХР», «ЛХР» ҳамда Запорижжя ва Херсон вилоятларида ўтказилган референдумлар юзасида муносабат билдириб, давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги ва суверен тенглиги тамойилларига мувофиқ тарзда иш юритишини маълум қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, 9 сентябрь куни «Тоғли Қорабоғ парламенти» Самвел Шаҳраманянни тан олинмаган республиканинг янги президенти этиб сайлади.

Расмий Боку сайловни «Озарбайжон Республикасининг конституцияси ва қонунлари, халқаро ҳуқуқ нормалари ва тамойилларини қўпол равишда бузиш» деб атади.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги бу масалада берган баёнотда ҳам дўст Озарбайжоннинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлиги қатъий қўллаб-қувватланиши, унинг ички ишларига ҳар қандай аралашув қораланиши таъкидланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг