Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистон шимолида хавфли касаллик авж олмоқда (ми)? Расмий изоҳ

Қозоғистон шимолида хавфли касаллик авж олмоқда (ми)? Расмий изоҳ

Қозоғистон шимолида куйдирги касаллиги шиддат билан тарқалаётгани бўйича хабарлар тарқалди. Айтилишича, вирус чорва моллари гўштларида қайд этилмоқда. 

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бу маълумотга изоҳ берди.

«Қозоғистон бозорлари пештахталарига куйдирги билан заҳарланган гўшт маҳсулотлари сотилаётгани ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

Шунингдек, Оқмўла вилоятининг Косши шаҳрида куйдирги ўчоқлари борлиги ҳақидаги хабар ёлғондир», — дейилади вазирлик хабарида.

Вазирликнинг қайд этишича, аввалроқ куйдирги юқтириш ҳолатлари қайд этилган Оқмўла вилоятининг Ушкарасу қишлоғида карантин жорий этилган, зарарланган гўшт зудлик билан олиб қўйилган, нобуд бўлган қорамоллар йўқ қилинган. Воқеа жойида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ветеринария назорати инспекцияси ходимлари иш олиб бормоқда.

«Ўрганилган барча ўчоқларда дезинфекция ишлари олиб борилди, кейинги тадқиқотлар учун тупроқ ва ер ости сувларидан намуналар олинди», — дея хулоса қилди Қишлоқ хўжалиги вазирлиги.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг