Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистон Россиянинг катта миқдорли кўмирларини тўхтатиб қўйди

Қозоғистон Россиянинг катта миқдорли кўмирларини тўхтатиб қўйди

Қозоғистон ҳукумати қозоқ ҳудудидан ўтиб кетаётган 1700 та Россия вагонини тўхтатиб қўйган. Унда катта миқдорда кўмир бўлган.

Ушбу ҳаракат Россия Қозоғистонга нефт экспортини чеклашни бошлагач, амалга оширилган. Бу 2 давлат ўртасидаги зиддият кескинлашиб бормоқда.

Аввалроқ Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг Петербург форумидаги кескин баёнотларидан сўнг Россия Қозоғистон нефти экспортини чеклашни бошлаганди.

Қозоғистон президенти унинг мамлакати ДХР ва ЛХРни тан олмаслигини айтганди. Камига РФ давлат думаси депутатлари ва россиялик тарғиботчиларни мамлакатлар ўртасида адоват уйғотиш билан шуғулланишда айблаганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг