Қозоғистон нефт маҳсулотларини олиб чиқишни тақиқламоқчи

Қозоғистон энергетика вазирлиги «Қозоғистон Республикаси ҳудудидан нефт маҳсулотлари олиб чиқишнинг айрим масалалари тўғрисида»ги ҳамкорликдаги буйруқ лойиҳасини тайёрлади, деб хабар берди «Zakon.kz».
Буйруқ лойиҳасига кўра:
Қозоғистон Республикаси ҳудудидан автомобил транспортида бензин, дизел ёнилғиси, нефт маҳсулотларининг айрим турларини (мойловчи материаллар, автомобил транспорт воситаларини ишлаб чиқарувчи-завод бензобакда кўзда тутгандан, шунингдек 20 литрдан ошмайдиган алоҳида идишлардагилардан ташқари) олиб чиқишни 6 ой муддатга тақиқлаш кўзда тутилмоқда.
Буйруқ лойиҳаси Қозоғистон норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар очиқ портали муҳокамасига 19 апрелга қадар қўйилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter