Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистон Марказий Осиёдаги энг катта масжидни қурмоқда (фото)

Қозоғистон Марказий Осиёдаги энг катта масжидни қурмоқда (фото)

Фото: liter.kz

Мамлакат пойтахтида Кабанбай ботир ва Мангилик эл хиёбонлари оралиғида янги масжид қурилмоқда. Нур Султон ҳокими Олтой Кулгинов ўзининг инстаграм саҳифасида ушбу масжид Қозоғистон ва Марказий Осиёдаги энг йирик масканга айланади, дея маълумот берди.

Фото: liter.kz

Масжид гумбазининг баландлиги деярли 90 метр, миноралар эса 130 метр баландликда қурилади. Масжиднинг сиғими 30 минг кишини ташкил қилади. Ҳокимнинг таъкидлашича, қурилиш Нурсултон Назарбоев номидан ҳомийлик маблағлари ҳисобига амалга оширилмоқда.

Фото: liter.kz

«Бугун мен масжид қурилиш жараёни билан яқиндан танишиб чиқдим. Ўз навбатида биз муҳандислик тармоқлари ва коммуникациялар устида иш олиб бормоқдамиз. Жумладан, масжид ҳудуди обод қилинади ва дарахтлар экилади. Келажакда масжид нафақат мамлакатимиз аҳолисига, шунингдек, сайёҳлар учун ҳам диққатга сазовор жойга айланади», дейди Кулгинов.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг