Қозоғистон бош вазири ҳашарга чиқди (фото)
Қозоғистон бош вазири Асқар Мамин «Биргаликда — Тоза Қозоғистон» экологик акцияси доирасида Қоянди сув омборини тозалаш ишларида қатнашди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси бош вазирининг расмий сайти хабар берди.
Экологик акция қатнашчиларига салом йўлларкан, бош вазир ушбу тадбирнинг аҳамиятига тўхталган ва барча ҳудудлар ҳокимлари, экология фаоллари, ёшлар ташкилотлари ва кўнгиллиларни мазкур ташаббусни қўллаб-қувватлашга чорлаган.
Акцияда 1 200 киши қатнашгани айтилмоқда. Ҳашарга Қозоғистон Республикаси ҳукумати аъзолари, Нур-Султон шаҳри ва Ақмўла вилояти ҳокимлари, давлат ва жамоат ташкилотлари, дипломатик корпуслар вакиллари, маҳаллий ижроия ҳокимиятидан вакиллар, талабалар, кўнгиллилар келган.
Мингдан ортиқ одам бир бўлиб, сув омбори қирғоқбўйи ҳудудларини тозалаб, махсус чиқинди қутиларини ўрнатишган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter