Қозоғистон аҳолисини рўйхатдан ўтказади, ҳар бир интервьюерга $158–224дан тўланади

Қозоғистон аҳолисини рўйхатдан ўтказиш учун 30 минг нафар интервьюерни жалб этади. Бу ҳақда мамлакат миллий иқтисодиёт вазирлигининг статистика қўмитаси раҳбари Нурболат Айдепкелов маълум қилди.
Унинг айтишича, интервьюерларга тоифасига қараб 60 мингдан 85 минг тенге ($158−224)гача иш ҳақи тўланади.
Қозоғистон миллий иқтисодиёт вазирлигининг статистика қўмитаси 2020 йилнинг кузи ёки қишида аҳолини рўйхатдан ўтказишини маълум қилганди. Аниқ сана ҳозирча маълум эмас.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter