Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қотилликка бағишланган ноёб танга аукционга қўйилди

Қотилликка бағишланган ноёб танга аукционга қўйилди

Фото: «Roma Numismatics»

Экспертлар Юлий Цезарь ўлдирилганидан сўнг зарб этилган ноёб Рим тангасини топишди. Уларнинг ҳисоб-китобларига кўра, ҳозир танга бир неча миллион долларга баҳоланади.

Танга милоддан аввалги 42 йилда, консулнинг ўлимидан икки йил ўтгач зарб этилган. Танганинг олд томонида Цезарнинг қотилларидан бири Марк Юний Брут портрети, иккинчи томонида эса иккита ханжар билан EID MAR («Март ойи») ёзуви туширилган.

Бундай тангалардан юзга яқини кумуш ва атиги учтаси (сотувга қўйилаётгани шулардан биттаси) олтиндан ясалган. Танганинг ҳақиқийлигини «Sarasota» (АҚШ) компанияси вакиллари тасдиқлашди.

Илгари ушбу танга Европада шахсий коллекцияда сақланган. 29 октябрь куни Лондоннинг «Roma Numismatics» компанияси уни аукционга қўйишни режалаштирмоқда. Танганинг бошланғич баҳоси — £500 000 ($647 173).

«Бироқ танга ноёблиги, бадиийлиги ва тарихдаги афсонавий ўрнини ҳисобга олган ҳолда бир неча миллион долларга сотилса, ажабланмайман», — дея таъкидлади «Sarasota» компанияси вакили Марк Зальцберг.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг