Қосим-Жўмарт Токаев қасамёд қилди
Қозоғистондаги сайловларда кўпчилик овоз билан ютган Қосим-Жўмарт Токаев президент сифатида қасамёд қабул қилди, дея ёзмоқда «Nur.kz».
«Менинг вазифам — жамият бирлигини таъминлаш. Ҳар доим ва ҳар жойда Қозоғистон манфаатлари учун ҳаракат қиламан», — деди қасамёд қилаётган Токаев.
Токаев сайловларда 6 миллион 504 минг овоз олди. Эътиборга молик жиҳати мухолиф саналган Амиржан Касанов ҳам бир ярим миллиондан зиёд овоз олиб, иккинчи поғонани эгаллади.
Қозоғистоннинг йирик шаҳарларида норозилик намойишлари тўлқинлар ҳам кузатилди.
Эслатиб ўтамиз, 19 март куни Нурсултон Назарбоев ваколатларини топширгач, Токаев унинг ўрнини эгаллаган ва 9 июнь куни навбатдан ташқари сайловларни белгилаган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter