Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қўшма Штатлар Россияни терроризм ҳомийси сифатида тан олмоқчи

Қўшма Штатлар Россияни терроризм ҳомийси сифатида тан олмоқчи

Америка Қўшма Штатлари Россияни терроризм ҳомийси сифатида тан олмоқчи ва тегишли қонун лойиҳаси АҚШ Конгрессига тақдим этилган. Бу ҳақда АҚШ ҳукуматининг Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик бўйича комиссиясининг катта расмий маслаҳатчиси Пол Массаро маълум қилди.

Шунингдек, Россиянинг Украинадаги хатти-ҳаракатларини геноцид сифатида тан олиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси ҳам Конгрессга киритилган.

Қайд этилишича, бундай чора-тадбирлар мамлакатга қурол-яроғ етказиб беришни тақиқлашни ўз ичига олади. Икки томонлама мақсадлардаги экспортлар устидан назорат кучайтирилади. Шунингдек, терроризмга ҳомийлик қилувчи давлат АҚШдан ёрдам ололмайди, унга молиявий ва бошқа чекловлар қўйилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина бош вазири Денис Шмигал Россияни терроризм ҳомийси сифатида тан олиш ғояси билан чиққан эди.

Украина президенти Володимир Зеленский ҳам худди шундай илтимос билан АҚШга мурожаат қилди, дея эслатади Life нашри.

Конгресс ёзда бу масалани кўриб чиқилишини айтган, аммо кейинроқ Байден бундай чоралардан воз кечгани айтилган эди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг