«Қорабоғдаги 3 мингга яқин арман эвакуация қилинади» – Арманистон ҳукумати
Арманистон ҳукумати Тоғли Қорабоғдан 3 мингга яқин арманнинг эвакуация қилинишини эълон қилди. Бундан ташқари, расмийлар Қорабоғ билан чегарада, Корнидзор нуқтасида эвакуация қилинганлар учун гуманитар марказ яратади. Бу ҳақда «Коммерсанть» нашри хабар бермоқда.
«25 сентябрь куни соат 6:00 ҳолатига кўра, Қорабоғдан Арманистонга 2906 нафар мажбурий кўчирилганлар кириб келган», — дейилади ҳукумат матбуот хизмати хабарида.
Жорий йилнинг 20 сентябрь куни Россия тинчликпарвар кучлари Қорабоғдаги 2 минг аҳолини эвакуация қилган эди. Эвакуация қилинганлардан мингга яқини болалар. Барча эвакуация қилинганлар вақтинчалик яшаш жойларига жойлаштирилган.
Озарбайжон президентининг махсус топшириқлар бўйича вакили Элчин Амирбековнинг айтишича, Қорабоғда яшовчи арманларнинг тақдири Озарбайжоннинг ички иши. Шу билан бирга, у арман аҳолисини ватанига қайтариш ҳақида гап йўқлигини айтган.
Бош вазир Никол Пашинян Арманистон Қорабоғ арманларининг минтақада ҳаёти имконсиз бўлиб қолса, уларни қабул қилишга ваъда берди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 19 сентябрь куни Озарбайжон Қорабоғда «аксилтеррор ҳаракатлари»ни бошлаган эди. 20 сентябрь куни Арманистон Озарбайжон талабларини қабул қилиб, ҳудуддан ўз қўшинларини олиб чиқишга рози бўлганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter