Қодиров тўнғич қизини катта унвон билан ҳам сийлади
Чеченистон раҳбарининг тўнғич қизи Айшат Қодирова «Чеченистон халқ артисти» унвонига сазовор бўлди, деб хабар берди унинг отаси Рамзан Қодиров ўзининг телеграм-каналида.
Аввалроқ у қизининг номзодини ижтимоий блок бўйича Бош вазир ўринбосари лавозимига маъқуллаганини маълум қилганди.
«Айшат Қодирова иккинчи даражали «Ватан олдидаги хизматлари учун» ордени билан тақдирладим. Шунингдек, у «Чеченистон Республикаси халқ артисти» унвони билан ҳам тақдирланди» — деб ёзади Қодиров.
Айшат Қодирова 1998 йил 31 декабрда Чеченистон Республикасида туғилган. У Чечен давлат университетини тамомлаган ва 2016 йилдан бери Firdaws модалар уйининг директори. 2020 йилда у Чеченистон маданият вазирининг биринчи ўринбосари, 2021 йилда эса вазир лавозимига тайинланган.
Бугундан эса Бош вазир ўринбосари лавозимида иш бошлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter