Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қодиров тартибсизлик уюштирганларни пешонасига ўқ узишни буюрди

Қодиров тартибсизлик уюштирганларни пешонасига ўқ узишни буюрди

Фото: ТАСС

Агар кимдир Чеченистонда тартибсизлик уюштира бошласа, уни қамоққа олиш керак ёки ҳавога учта ўқ отиш керак, «тўртинчиси эса пешонага», деди республика раҳбари Рамзан Қодиров йиғилишда. Унинг сўзларини «Чечня Сегодня» нашри келтирмоқда.

«Агар бизда рухсат этилмаган тартибсизликларга борадиган битта одам бўлса, уни ушлаб, қамаб қўйинг. Ёки ҳавода учта огоҳлантирувчи ўқ отиш ва шундан сўнг, агар одам қонунга риоя қилмаса, пешонасига тўртинчи ўқни отиш. Улар бошқа чиқмайди», — деди Қодиров. У бу унинг буйруғи эканлигини таъкидлади.

Қодировнинг қайд этишича, Доғистонда тартибсизлик қилганлар ўз аэропортларини вайрон қилган ва «ўзларига зарар етказган». У ёшларга бундай ҳаракатлар қилишдан олдин «катталари билан маслаҳатлашишни» уқтирди.

«Агар шундай ғайрат ва душман билан курашиш истаги бўлса, мен буни фақат мамнуният билан қабул қиламан! Лекин уни бошқа йўналишга — Украинага йўналтириш керак. Булар у ердаги ўша кучлар, фаластинликларнинг ўлдирилишини қўллаб-қувватловчи ҳақиқий сатанистлар, фашистлар ва Иблиснинг хизматкорлари», — дея қўшимча қилган Чеченистон раҳбари.

Эсталиб ўтамиз, 29 октябр оқшомида Тел-Авивдан учган самолёт келишидан олдин Маҳачқалъа аэропортига оломон бостириб кирганди. Сўнгги маълумотларга кўра, 80 дан ортиқ киши ҳибсга олинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг