Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Қиёмат куни» самолётини яратишга $13 млрд сарфланади

«Қиёмат куни» самолётини яратишга $13 млрд сарфланади

Фото: Military.com

АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари эскирган «қиёмат куни» самолёти — Boeing E-4B Nightwatch ўрнига янгисини яратиш учун Sierra Nevada Corporation (SNC) аэрокосмик компанияси билан $13 млрд қийматидаги шартномага келишди.

Лойиҳа доирасида ҳаво-десант операцияларини бошқариш тизимини яратиш, жумладан, тажриба-конструкторлик ишлари, самолётларни етказиб бериш ва ердаги тизимларни ишлаб чиқариш кўзда тутилган. Бу ишлар АҚШнинг бир нечта штатларида олиб борилиб, 2036 йилда якунига етказилади.

Ўтган йили Boeing танловдан чиқиб кетганидан сўнг Sierra Nevada Corp. лойиҳани амалга ошириш учун ягона номзодга айланганди.

Ҳозирги Boeing E-4B Nightwatch «қиёмат куни» самолёти АҚШ ҳарбий қўмондонлиги бошқарув ва алоқа миллий тизимининг муҳим қисмидир. Ундан фавқулодда вазиятларда ёки ердаги бошқарув марказлари йўқ қилинганда фойдаланилади.

Boeing E-4B Nightwatch

Boeing 747-200 базасида қурилган E-4B Nightwatch бир ёнилғи олишда 12 соатгача ҳавода қолиш имконига эга. Унинг бортида ишчи зоналар, брифинглар учун хона, алоқа зонаси ва дам олиш шароитлари мавжуд. Самолёт бир пайтнинг ўзида 111 кишини олиб учишга мўлжалланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг