Қиролнинг куёви ўз жонига қасд қилди
Норвегиялик ёзувчи, рассом ва Норвегия маликаси Марта Луизанинг собиқ турмуш ўртоғи ва уч нафар фарзанднинг отаси Ари Бен 47 ёшида ўз жонига қасд қилди, дея хабар берди «NRK» телерадиокомпанияси.
— Биз, Ари Беннинг энг яқин кишилари у бугун ўз жонига қасд қилганини чуқур қайғу билан маълум қиламиз. Шахсий ҳаётимизни ҳурмат қилишларини сўраймиз, — дея ёзувчи яқинларининг сўзларини келтиради телекомпания.
Норвегия қироли ва қироличаси ўз ҳамдардлигини билдирди.
Ари Бен ва малика Марта Луиза 2002 йили турмуш қуришиб, орадан 14 йил ўтгач ажрашишган. Уларнинг уч нафар қизи бор. Марта Луиза Норвегия тахтига акаси ва унинг икки фарзандидан сўнг тўртинчи ўринда туради. Бен бир қанча романлар, пьесалар ва қисқа ҳикоялардан иборат тўпламлар муаллифи сифатида машҳур бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter