Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Қиролни тўнтарибгина қиролликни асраб қолиш мумкин»

«Қиролни тўнтарибгина қиролликни асраб қолиш мумкин»

Фото:«The Independent»

«Саудия Арабистонида тўнтариш бўлди» деган хабарлар ҳовури пасаймасидан мухолифатчи шаҳзода Холид ибн Фарҳоннинг гапи ҳаммани ҳайратга солди. Бу ҳақда «Haber7» хабар бермоқда.

Холид ибн Фарҳоннинг «Салмоннинг аҳмоқона, тутуриқсиз хатти-ҳаракатига чидаб бўлмай қолди. Қиролни тўнтариб, қиролликни асраб қолинг» деган сўзлари саудияликларнинг жаҳлини чиқарди.

Қатарнинг «Middle East Eye» ахборот порталига интервью берган саудиялик шаҳзода Холид ибн Фарҳон шаҳзода Аҳмад ибн Абдулазиз билан Муқрин ибн Абдулазизни тўнтариш қилишга чақирди.

Холид ибн Фарҳон 2013 йили Германиядан сиёсий бошпана олган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг