Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қиролича фармони билан. Борис Жонсон қачон ишдан кетишини айтди

Қиролича фармони билан. Борис Жонсон қачон ишдан кетишини айтди

Фото: «РИА Новости»

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон Қўшма Қиролликни Европа иттифоқидан чиқариш бўйича Брюссель билан керакли битимга эриша олмаган тақдирида ҳам курсисини бўшатиб қўймоқчи эмас. Бу ҳақда «The Sunday Times» ҳукуматдаги манбаларига асосланиб хабар берди.

Шу хабарга кўра, бош вазир қачонки қиролича Елизавета II шахсан бўшатмаса, ишдан кетмас экан.

«Полиция Даунинг-стрит 10 га, бош вазирни ҳибсга олиш тўғрисидаги ордер билан келмас экан, у кетмайди», — дейилган хабарда.

Парламентарийлар қуйи палата спикери Жон Беркоу бош вазир бўлишини исташмоқда. Аммо у кўпчилик овозни олиши эҳтимоли жуда паст.

Тереза Мэй ўрнига ушбу лавозимни эгаллаган Борис Жонсон, хоҳ битим, хоҳ битимсиз бўлсин, Буюк Британия 31 октябрь куни Европа иттифоқи аъзолигидан чиқиб кетишини таъкидлаганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг