Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қирғизистонда халқаро гўзаллик танлови ғолиби автоҳалокат қурбони бўлди

Қирғизистонда халқаро гўзаллик танлови ғолиби автоҳалокат қурбони бўлди

Фото:«Sputnik»

2018 йилги халқаро гўзаллик танлови ғолиби Иссиқкўл яқинида автоҳалокат натижасида ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Агентлик хабарига кўра ҳодиса 2 июнь куни соат 21:10да содир бўлган. Натижасида кучли жароҳат олган Сония Шокирова воқеа жойида ҳалок бўлган. Ҳайдовчи эса Бишкек травматология ва ортопедия илмий-текшириш марказига олиб кетилган.

Маълум бўлишича, Сония Шокирова 2018 йилнинг 28 мартидан 4 апрелига қадар Ветнамда ўтказилган «Miss Universe Beauty» халқаро гўзаллик танловида Қирғизистон номидан иштирок этган. Танлов таниқли модельер Пиер Карден ташаббуси билан ўтказилган. Шокирова «Missis World» номинацияси ғолиби бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг