Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қирғизистон собиқ президенти ҳақорат қилгани учун жаримага тортилди

Қирғизистон собиқ президенти ҳақорат қилгани учун жаримага тортилди

Фото: «Kremlin.ru»

Бишкек суди Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаевни уч нафар собиқ давлат хизматчисини ҳақорат қилгани учун жаримага тортди. Бу ҳақда «24.Kg» хабар берди.

Даъвогарлар — парламентнинг собиқ депутати Аҳматбек Келдибеков, бош прокурор Азимбек Бекназаров ва миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Кенешбек Дуйшебаевлар судда ютиб чиқишди.

Суд «Апрель» телеканали эфирида уларни «ўғрилар» ва «қузғунлар» дея ҳақорат қилган Атамбаевга даъвогарларга 100 минг сом (1,4 минг доллар)дан жарима тўлаш мажбуриятини юклади. Жабрланувчилар бу пулларни хайрияга ишлатишларини маълум қилишган.

Телеканалга нисбатан даъво олиб ташланди. Собиқ президентнинг адвокати суд қарори устидан арз қилишини билдирган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг