Қирғизистон мактаблари 12 йиллик таълим тизимига ўтказилмоқда
Қирғизистонда мактабларни босқичма-босқич 12 йиллик таълим тизимига ўтказиш бошланмоқда. Қирғиз Республикаси Вазирлар маҳкамаси «Ўрта умумий таълим тузилмасини модернизация қилиш тўғрисида»ги буйруқни тасдиқлади, деб хабар берди Kazinform агентлиги.
ҚР Вазирлар маҳкамаси матбуот хизматининг хабар беришича, жаҳон ҳамжамиятида қабул қилинган таълим тенденцияларини жорий этиш ва умумий мактаб таълими тизимида таълим муддатини ўзгартириш орқали ўқувчиларнинг функционал саводхонлиги ва улар учун компетенцияларни ошириш мақсадида ушбу қарор қабул қилинди.
12 йиллик таълимга ўтишда мажбурий мактаб таълими билан 5-6 ёшли болалар 100 фоиз қамраб олинади. Мактабгача таълим дастурида қатнашаётган ўқитувчилар, 12 йиллик таълимга ўтилганида, махсус малака ошириш курсларида ўқиб, 1-синфларда педагоглик фаолиятларини давом эттирадилар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter