Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қирғизистон ҳам Россия борасида фуқароларини огоҳлантирди

Қирғизистон ҳам Россия борасида фуқароларини огоҳлантирди

Қирғизистон ТИВ Россияга кириш учун муҳим сабаблари бўлмаган фуқаролардан ушбу мамлакатга саёҳат қилишдан вақтинча воз кечишни сўради. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилади. 

Шу билан бирга, Қирғизистон ҳозирча Россияга киришда оммавий равишда рад этиш ҳолатлари ҳақида хабарлар бўлмаганини таъкидлади.

Аввалроқ Тожикистон ҳукумати фуқароларни Россияга саёҳат қилишдан вақтинча воз кечишни тавсия қилган эди. Россия чегараларида тожикистонликлар тўпланиб қолаётгани ҳақида маълумотлар эълон қилинди. Шунингдек, Тожикистон рус элчисига норозилик нотаси топширди. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 22 март куни Москва вилоятидаги Crocus City Hall`даги теракт оқибатида Россияда Марказий осиёликларга қарши текширувлар кучая бошлади. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг