Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қирғизистон давлат байроғини ўзгартирмоқчи

Қирғизистон давлат байроғини ўзгартирмоқчи

Кеча, 28 сентябрь куни Жогорку Кенеш «Қирғизистон Республикасининг давлат рамзлари тўғрисида»ги қонунга ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйди.

Ташаббускорлар Жогорку Кенеш депутатлари Нурланбек Шакиев ва Улан Примовнинг фикрича, қонун лойиҳаси Қирғизистон Республикаси байроғини такомиллаштиришга қаратилган.

Депутатлар Қирғизистон байроғи марказидаги қуёш нурлари тўлқинсимон бўлганидан кунгабоқар гулига ўхшаб қолганини айтган. Улар қуёш нурларини текис, тўғри қилиб тасвирлашни таклиф қилган.

Ҳозирда Қирғизистон байроғидаги қуёш нурларининг янги кўринишини ишлаб чиқиш учун дастлабки босқичда ушбу байроқни ишлаб чиқувчи муаллифлар жалб қилинган. Улар математик ҳисоб-китоблар, чизмалар ва тегишли ишларни амалга оширмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг