Қайталанган дард. Африкада яна Эбола эпидемияси бошлангани маълум қилинди
Гвинеянинг жануби-шарқида Нзерекоре префектураси ва Гуеке туманида Эбола эпидемияси қайд этилди. Соғлиқни сақлаш вазири раислигида ўтказилган инқироз йиғилиши пайтида эпидемия тарқалишига қарши курашиш учун бир қатор тадбирларни амалга ошириш режага киритилган. Шу жумладан касалларни аниқлаш ва улар билан алоқада бўлган барча одамларни ажратиш ишлари зудлик билан амалга оширилиши таъкидланган.
«Бизда ҳозирда Эбола вирусини юқтиришнинг етти ҳолати аниқланган. Булар тўрт эркак ва уч аёл. Уч киши вафот этди. Уч киши изоляция қилинган»,- дейди Санитария хавфсизлиги агентлиги раҳбари Сакоба Кейта.
Гвинея санитария маъмуриятининг таъкидлашича, Эбола геморрагик эпидемияси билан касалланган биринчи ҳолат Гюки шаҳрида 28 январда вафот этган ҳамширада қайд этилган. Аёл 1 феврал куни дафн этилган.
Сакоба Кейтанинг сўзларига кўра, дафн маросимидан бир неча кун ўтгач, бир неча киши касаллик аломатларини ҳис қила бошладилар: диарея, қусиш, қон кетиш ва иситма.
Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Гвинеяга ёрдам бериш учун зудлик билан мавжуд ресурслардан фойдаланишини эълон қилган. 2014-2016 йилларда Гвинея Ғарбий Африкада Эбола эпидемиясининг марказларидан бирига айланган. Қитъанинг ушбу қисмида 11 мингдан ортиқ одам вафот этган. Умумий ҳисобда 28 мингдан ортиғ киши касаллик билан оғриган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter