«Қароқчи чоллар». Испанияда 80 ва 73 ёшли банк ўғрилари тутилди

Каталония (Испания)да полиция икки нафар банк ўғрисини қўлга олди.
Бири 80, иккинчиси 73 ёшни қоралаган ўғрилар икки ойда бир марта банкларни тўнаб туришган. Улар нур қайтарувчи кийимларда пайдо бўлиб, тўппонча билан таҳдид қилишган, одамларни ва банк хизматчиларининг қўлларини боғлаб кетишган. Мақсадларига эришганларидан сўнг эса жамоат траспортида (!) кўздан ғойиб бўлишган.
Икковлон Каталония банкларидан бир марта 32 минг евро, яна бир сафар 45 минг евро ундиришга улгуришган. Мадриддаги банклардан бирига «тушиш»ни режалаштиришаётган пайтида ўзлари полиция қопқонига тушди.
«Қароқчи чоллар» асли жанубий америкаликлар экан. Бир неча йиллар аввал қилган талончилиги учун уларни Италияда ҳам қидиришаётган экан.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter