Путиннинг Туркияга ташрифи кутиляпти
Туркия президенти Ражаб Таййиб Эрдўған Ускударда жума намозидан сўнг журналистларнинг саволларига жавоб берди. У август ойида Путиннинг Туркияга ташрифини маълум қилиб, унга тайёргарлик кўрилаётганини айтган.
«Август ойида жаноб Путинни Туркияда меҳмон қилиш учун тайёргарлик кўряпмиз. Биз Қора денгиз дон йўлагини узайтириш борасида ҳамфикрмиз.
БМТдан жаноб Гутерриш ҳам жаноб Путинга мактуб йўллади. Умид қиламанки, ушбу мактуб билан биз ва Россия томонининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан ғалла йўлаги ишини кенгайтиришни таъминлаймиз», – деган у.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter