Путиннинг фармони туркларни хурсанд қилди

Россия президенти Владимир Путин Туркиянинг айрим тоифа фуқаролари учун виза тизимини бекор қилиш ҳақида фармон чиқарди. Унга кўра, махсус паспорт эгалари, профессионал ҳайдовчилар ва халқаро ташувчилар Россия ҳудудига визасиз кириш имкониятига эга бўлди.
Ушбу ҳужжат Туркия томонидан катта хурсандчилик билан қарши олинди. «Музокаралар давом этмоқда. Умид қиламизки, Россия бора-бора фуқароларимиз учун виза тизимини батамом бекор қилади. Бунинг устида қаттиқ ишлаяпмиз», дейилади Туркия ташқи ишлари вазирлиги мабуот хизмати тарқатган баёнотда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter