Путинга Украинанинг зарбаси ҳақида маълумот берилди

Владимир Путинга Украина қуролли кучларининг Белгороддаги турар-жой массивларига ҳужуми ҳақида маълум қилинди, дея хабар берди Кремль сайти.
«Давлат раҳбарининг топшириғига кўра, соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко бошчилигидаги гуруҳ, шунингдек, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги гуруҳи жабрланганларга ёрдам кўрсатиш учун Белгородга учиб кетди», — дейилади хабарда.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, зарба оқибатида ўн киши, жумладан, бир бола ҳалок бўлган, 45 киши жароҳатланган. «ТАСС»нинг фавқулодда хизматларга таяниб хабар беришича, шаҳарда 40 га яқин фуқаролик объекти зарар кўрган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter