Путин ва Эрдўғон қачон ва қаерда учрашиши маълум қилинди
Россия президенти Владимир Путин ва Туркия раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўғон ўртасидаги учрашув 4 сентябрь куни Сочи шаҳрида бўлиб ўтади. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
Дмитрий Песков журналистларнинг саволига жавоб бераркан экан, давлат раҳбарлари ўртасидаги учрашув 4 сентябрь куни Сочи шаҳрида бўлиб ўтишини айтган.
Туркиядаги ҳукмрон партиянинг расмий вакили Омер Челик Туркия раҳбари яқин орада Сочига ташриф буюришини тасдиқлади.
Бундан ташқари, Туркиянинг Habertürk телеканали сешанба куни президентлар ўртасидаги музокаралар Сочида 4 сентябрь куни бўлиб ўтиши ҳақида хабар берди.
Аввалроқ, Эрдўғоннинг Россияга ташрифи Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган G20 саммити олдидан бўлиб ўтишини маълум қилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter