Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Путин русларга мурожаат билан чиқди

Путин русларга мурожаат билан чиқди

Россия президенти Владимир Путин Марказий сайлов комиссиясининг сайлов натижалари бўйича қароридан сўнг россияликларга мурожаат қилди.

Путин кимга овоз берганидан қатъи назар, сайловнинг барча иштирокчиларига миннатдорлик билдирган.

«Ҳар бир номзоднинг муайян муаммоларни ҳал қилишда ўзига хос ёндашуви бор эди. Биз барча конструктив таклифлардан, сайловчиларда акс-садо берган барча ғоялардан мамлакат тараққиёти йўлидаги умумий ишимизда албатта фойдаланамиз», — деган Путин. У сайловлар ва кампанияни «қисқа ва ўта масъулиятли» деб атаган.

Бугун, 21 март куни эрталаб Марказий сайлов комиссияси раҳбари Элла Памфилова президентлик сайловларининг якуний натижаларини эълон қилган эди. Унга кўра, сайловда жами 87,5 миллион сайловчи овоз берган. Сайловчиларнинг 77,49 фоизи иштирок этган.

Номзодлар учун берилган овозлар қуйидагича тақсимланди:

  • Владимир Путин – 87,28% (76 277 708 овоз);
  • Николай Харитонов –  4,31% (3 768 470 овоз);
  • Владислав Даванков – 3,85% (3 362 484 овоз);
  • Леонид Слуцкий – 3,2% (2 795 629 овоз).

Эслатиб ўтамиз, аксар Ғарб давлатлари Россияда сайлов эркин ва ҳалол ўтказилганини савол остига олди ва унинг қонунийлигини тан олмади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг