Путин Қрим кўпригини ким портлатганини айтди
Россия президенти Владимир Путин Украина махсус хизматларини Қрим кўпригидаги терактнинг буюртмачилари ва ижрочилари деб атади. Бу ҳақда у Россия Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикин билан учрашувда маълум қилган.
Владимир Путин ҳодисани Россиянинг муҳим фуқаролик инфратузилмасини йўқ қилишга қаратилган теракт деб атади.
«Қрим кўпригининг бузилиши Россия Федерациясининг муҳим фуқаролик инфратузилмаси объектларини йўқ қилишга қаратилган террористик ҳаракатдир», – дейди Путин.
Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикиннинг қўшимча қилишича, ҳужумга тайёргарликда улардан ташқари Россия ва хорижий давлатлар фуқаролари ҳам иштирок этган. Ҳозирда терговчилар жиноятнинг мақсад ва вазифаларини аниқлашда давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 8 октябрь куни Россияни Қрим яримороли билан боғловчи Керч кўпригида ёнғин юз берган еди.
Маълумот учун, Қрим кўприги Россиядаги энг узун кўприк бўлиб, унинг узунлиги 19 километрни ташкил қилади. Автомобиль қисми 2018 йил май ойида фойдаланишга топширилган. 2019 йил декабрь ойида эса унинг темир йўл қисми бўйлаб биринчи поездлар ҳаракатланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter