Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пригожин Кремлда Путин билан учрашди

Пригожин Кремлда Путин билан учрашди

Россия президенти Владимир Путин «Вагнер» раҳбари Евгений Пригожин билан ҳарбий исёндан 5 кун ўтиб, 29 июнь куни Кремлда учрашган. Бу ҳақда Россия президентининг матбуот котиби Димитрий Песков маълум қилди.

Димитрий Песковнинг таъкидлашича, учрашув тахминан 3 соат давом этган. Унда  жами 35 киши, хусусан, «Вагнер» командирлари ҳам иштирок этган.

«Ҳақиқатан ҳам президентнинг шундай учрашуви бор эди. Унга 35 кишини таклиф қилди. Булар барча отряд командирлари ва компания раҳбарияти. Шу жумладан Пригожиннинг ўзи ҳам. Бу учрашув 29 июнь куни Кремлда бўлиб ўтди. У деярли уч соат давом этди», – деган Россия президентининг матбуот котиби журналистларга.

Унинг қўшинча қилишича, Россия президенти «Вагнер» қўмондонларининг фикрини тинглаб, содир бўлган воқеаларга ўз баҳосини берган ва «Вагнер» вакилларига ишга жойлашиш имкониятларини таклиф қилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 23 июнь куни Путиннинг хос одамларидан бири саналган Евгений Пригожин мудофаа вазири Сергей Шойгу ва Бош штаб раҳбари Валерий Герасимовни топширишни талаб қилган ҳолда ҳарбий исён бошлаган эди.

Шундан сўнг ФСБ Пригожинга қарши ҳарбий қўзғолон учун жиноий иш қўзғатганди. Владимир Путиннинг ўзи эса содир бўлаётган воқеаларни хиёнат деб атаган.

Бироқ 24 июнь куни кечга бориб Путин билан бамаслаҳат иш кўрган Беларус президенти Александр Лукашенко Пригожин билан келишувга эришганини эълон қилганди. Шундан сўнг Москвага юриш қилаётган Пригожин ортга қайтишини билдирган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг