Путин нега илк хорижий ташрифи Хитойга бўлганини айтди
Россия президенти Владимир Путин инаугурациядан сўнг илк хорижий ташрифи нега Хитойга бўлгани ҳақидаги саволга жавоб берди.
«Бу мантиқий қарор», — деди у Пекинда ўтган матбуот анжуманида.
Унинг айтишича, Хитой етакчиси Си Цзинпин қайта сайланганидан сўнг хорижий ташрифларини Москвадан бошлаганди. Путин бунда «муайян рамзийлик»ни кўрган. Бу «Россия-Хитой муносабатларининг юқори даражаси ва ўзгача хусусият»га эгалигини тасдиқлайди, деди у.
Эслатиб ўтамиз, Путин Хитойга икки кунлик ташрифи давомида Си Цзинпин билан музокаралар ўтказди.
Тарихий факт: Владимир Путин Россия президентлигига биринчи марта сайланган 2000 йилда илк хорижий ташрифи Ўзбекистонга бўлган — 18–19 май кунлари Тошкентга келган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter