«Puma» кроссовкаларида Гитлернинг «портрети»ни топишди (фото)
Немисларнинг спорт кийимлари ишлаб чиқарувчи «Puma» бренди можарога аралашиб қолди. Негаки, ижтимоий тармоқнинг синчков фойдаланувчилари компаниянинг янги чиққан «Storm Adrenaline» кроссовкаларидан Гитлернинг суратини топишибди.
Чиндан ҳам, тепадан қараганда, кроссовканинг тумшуқ қисмидаги қопламаси нацистлар Германияси етакчисининг соч турмагини эслатади, айниқса, кроссовканинг «тили» қуйиб қўйгандек фюрерча мўйловнинг ўзгинаси.
Албатта, «Twitter»даги кўпчилик бу ғалати ўхшашликни тасдиқлаб, ҳар хил ҳазиллар қилишмоқда. Кроссовкада бошқа машҳурларнинг портретларини топганлар ҳам бўлди: кимдир унда Чарли Чаплин, Николай Гоголь, ҳатто Беларусь президенти Александр Лукашенконинг қиёфасини «топган».
— «Ахир бу батька (Лукашенко назарда тутилмоқда)нинг ёшлиги-ку», — деб муносабат билдирган кимдир пойабзал сурати остида қолдирган постида.
— «Амаяк Акопян?», — ўсмоқчилаб сўрайди бошқаси.
— «Гитлерни эмас, Гоголни кўряпман», — деб жавоб қолдирган учинчиси.
Ҳатто айни вазиятдан фитна ҳидини сезганлар ҳам бўлди. Гап шундаки, «Puma» бренди асосчиси Рудольф Дасслер ўз вақтида нацистларни ва Гитлерни қўллаб-қувватлаган. Шуни деб оиласи билан сан-манга бориб қолган, шуни деб Адольф Дасслер акаси билан ҳамкорликдан воз кечиб, ўз бизнесига асос солган — «ADIDAS».
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter