Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Президентликка сайланган биринчи ирқчи»

«Президентликка сайланган биринчи ирқчи»

Фото: «Ren.tv»

АҚШ президентлиги учун курашаётган Демократлар номзоди Жо Байден амалдаги давлат раҳбари, республикачи Дональд Трампни «президентликка сайланган биринчи ирқчи» деб таърифлади.

Сайловчилар билан онлайн-конференция чоғи Байдендан сўрашди: «Трамп коронавирусни «Хитой вируси» ёки «Ухань вируси» дейишига муносабатингиз қандай?». Бунга жавобан сиёсатчи президент «ирқчилик уруғини қадаётганини» айтди.

«Унинг одамларни терисининг рангига, миллатига, қаердан келганига қараб ажратиши бориб турган жирканч ҳолат. Биронта республикачи-президент бундай қилмаган. Биронта демократ-президент ҳам. Бизда ирқчилар бўлган. Улар президент (АҚШда) бўлишга уриниб кўришган. У бу ишни уддалаганларнинг биринчиси», — деди Байден.

Байденнинг сўзларига ижтимоий тармоқларда муносабат билдиришди. Эслатишдики, АҚШнинг айрим президентлари, хусусан, биринчиси — Жорж Вашингтоннинг ўз қуллари бўлган. 28-президент-демократ Вудро Вильсон (1913-1921 й.й.) сегрегация тарафдори (ирқий айирмачи) бўлгани учун номи Принстон университети қошидаги мактабдан июнь ойида олиб ташланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг