Президентликка номзод сайловга тўрт кун қолганида COVID-19га чалинди
Мўғулистон президентлигига Ўнг сайловчилар коалициясидан номзод Дангаасурэнгийн Энхбат сайловга тўрт кун қолганида COVID-19 билан касалланди. Бу ҳақда «Синьхуа» хабар берди.
Ўзи ва рафиқаси шанба куни топширган тест мусбат чиққанини Энхбат «Twitter»да маълум қилди. «Айни пайтда изоляциядамиз, ҳозирча касаллик симптомлари кузатилмади», — деб ёзди у.
Энхбатнинг айтишича, у ва рафиқаси икки компонентли «Sinopharm» (Хитой) вакцинасининг биринчи дозасини олишган бўлган.
Мўғулистонда вакцинация жараёнида «Sinopharm», «Pfizer», «AstraZeneca» ва «Спутник V» вакциналари қўлланилишига рухсат этилган.
Мўғулистонда президентлик сайловлари 9 июнга белгиланган. Давлат раҳбарлиги учун, шунингдек, етакчи Халқ партияси вакили Ухнаагийн Хурэлсух ҳамда мухолифатчи Демократлар партияси вакили Содномзундуйн Эрдэнэ курашмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter