Измирни зилзиладан сўнг сув босди (видео)
Туркиянинг Измир ҳудудида юз берган зилзиладан сўнг Эгей денгизида кичик цунами юзага келиб, денгизга яқин ҳудудларни сув босди. Бу ҳақда Телеграф хабар берди.
Seferihisar'da son durum... #deprempic.twitter.com/YMpAsjMP0j
— Son Dakika TV (@sondakikativi) October 30, 2020
Видеодан кўриш мумкинки, Эгей денгизидан кўтарилган сув Измир кўчаларини эгаллаган. Тошқин ўз йўлида дуч келган нарсаларни оқизган. Бундай ҳолат Сеферлихисар шаҳарчасида ҳам кузатилган.
Сув босган ҳудудларда қисқа муддатли ваҳима кўтарилган, бироқ денгиз суви тез орада ортга қайтган. Фақат денгиз бўйи ҳудудлари кўпроқ зарар кўрган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter