Порошенко Украинадаги навбатдаги президентлик сайловида иштирок этадими?
Украина президенти Петр Порошенко ҳозирда мамлактда келгуси йил бўладиган президентлик сайловларида қатнашиш имкониятларини муҳокама қилишга тайёр эмас. У бу ҳақда Киевда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилган дея ёзмоқда РИА «Новости».
Порошенконинг фикрича, ҳали мамлакатда сайлов кампанияси бошланмаган. Агар у иштирок этиш ҳақида қарор қабул қилса, журналистларда буни муҳокама қилиш учун «алоҳида имконият» бўлади.
Шунингдек, у агар сайловларда «янада яхшироқ» номзод илгари сурилса, унга ёрдам беришини маълум қилди.
Порошенко Украинада ҳокимият тепасига 2014 йил июнида келганди. Навбатдаги президентлик сайловлари эса 2019 йил 31 март куни бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Украина кемалари Керч бўғозида Россия томонидан ушлангач, икки давлат ўртасидаги муносабатлар таранглигича қолмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter