Politico: Франция украиналик аскарларни яширинча ўқитмоқда
Франция Украина ҳарбийлари учун яширинча «ихтисослаштирилган» машғулотлар ўтказаётган бўлиши мумкин. Бу ҳақда Американинг Politico нашрига таяниб, Риа Новости хабар бермоқда.
Франция Мудофаа вазирлиги раҳбари маслаҳатчисига кўра, Париж украиналик аскарларни оммавий тайёрлашдан бош тортган. Расмий маълумотларга кўра, мамлакат Россия махсус операцияси бошланганидан бери 40 га яқин украиналик аскарни, асосан, «Сезар» ўзиюрар гаубицаларидан фойдаланишга ўргатган.
Буюк Британия «ихтисослаштирилган» машғулотлар ўтказилиши мумкинлигига шама қилган. «Буюк Британия асосий таълим беришга қарор қилди. Биз кўпроқ махсус таълим берамиз. Биз сизга қилаётган барча ишларимизни айтиб бермоқчи эмасмиз», – дея иқтибос келтиради нашр.
Politico нашрига кўра, НАТО таркибида ўқув базасини яратиш бўйича муҳокамалар давом этмоқда. Бироқ альянснинг айрим аъзолари бу чоралар Москванинг НАТО мудофаа иттифоқи эмаслиги ҳақидаги даъволарини тасдиқлайди, деб ҳисобламоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter