Politico: АҚШ Россиянинг Украинада кимёвий қурол қўллаши мумкинлигини истисно этмайди
АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти расмийларининг фикрича, агар Россия қўшинлари мавқеини йўқотишда давом этса, Россия НАТО билан ядровий қарама-қаршиликка киришдан аввал Украинада кимёвий қурол қўллаши мумкин. Бу ҳақда Politico нашри ёзмоқда.
Нашрга кўра, Қўшма Штатлар Украинада шундай ҳужум содир бўлиши кутилаётганини кўрсатувчи разведка маълумотларига эга эмас. АҚШ Мудофаа вазирлигининг кўплаб расмийлари қиш ойларида ҳарбий ҳаракатлар секинлашади ва ҳеч бир томон муҳим ҳудудларни қайтариб ололмайди.
Аммо жанг майдонидаги талофатлар давом этса ёки Россия армияси мағлуб бўлса, бу масала бўйича баъзи юқори мартабали расмийлар Москва кимёвий қурол, жумладан, мухолифат етакчиси Алексей Навальнийнинг заҳарланиши билан боғлиқ қуроллардан фойдаланиши мумкин.
«Бундай ҳужумда яшириш осон бўлган моддалар қўлланилиши мумкин, бу эса айбни Москвага юклашни қийинлаштиради», дейди расмийлардан бири. Баъзи кимёвий моддалар оммавий қурбонлар ҳужумида қўлланилиши мумкин.
АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши бу масалага изоҳ беришдан бош тортди.
Россия кимёвий қурол салоҳиятини оширишга сармоя киритмоқда, дея қайд этмоқда Policito.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter