Покистондаги теракт қурбонлари сони 72 нафарга етди
Покистоннинг Пешовар шаҳридаги масжидда ҳудкуш томонидан содир этилган портлаш қурбонлари сони 72 кишига етди, дея хабар бермоқда «GeoTV».
Телеканал маълумотларига кўра, шаҳар Aфғонистон билан чегарадош Хайбар-Пахтунхва вилоятида жойлашган. Теракт содир этилган масжидда 500 га яқин одам борлиги айтилмоқда.
Ҳужум учун масъулиятни «Теҳрик-е-Толибон Покистон» (Толибон ҳаракати билан боғлиқ бўлган Покистон Толибон Ҳаракати, ТТП) ўз зиммасига олди.
«Пешовардаги масжидда уюштирилган худкушлик ҳужуми қурбонлари сони 72 кишига етди, қутқарувчилар вайроналар остидан яна тўққиз нафар жасадни олиб чиқди», — дейилади сўнгги хабарда.
Яна 150 киши жароҳатланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter