Покистонда ҳукумат инқирози: Имрон Хон истеъфога чиқиши мумкин
Эртага, 3 апрель куни Покистон парламенти Имрон Хон бошлигидаги ҳукуматга ишончсизлик вотумини овозга қўяди.
Бош вазир Имрон Хон юзага келган вазиятда ташқи кучларни айблаяпти (бироқ айнан кимлар эканини очиқ айтмади). У ўз тарафдорларини кўчаларга чиқиб, амалдаги ҳукуматни қўллаб-қувватлашга чақирди.
Покистон ҳукумати томонидан шакллантирилган етакчи партиялар алянси мухолифатга қўшилишини ва мамлакат ҳукуматига ишончсизлик вотуми учун овоз беришини маълум қилди. Оқибатда парламентда мухолифат вакиллари кўпчиликка айланди.
Маҳаллий ОАВ хабарларига кўра, ҳамкорликда ташкил этилган матбуот анжуманида Покистон демократик ҳаракати, Покистон мусулмонлар лигаси, Покистон халқ партияси ҳамда Бирлашган халқ ҳаракати партиялари етакчилари ўз позицияларини маълум қилишди.
Покистон парламенти 28 март куни бош вазирга ишончсизлик вотумини овозга қўйиш қарорини қабул қилди. Ушбу қарор қабул қилиниши учун 161 нафар депутат ўз овозини берди.
Агарда эртага Миллий ассамблеянинг 342 аъзосидан 172 нафари ишончсизлик вотумини қўлласа, Имрон Хон истеъфога чиқишга мажбур бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter