Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Покистонда биринчи марта аёл киши Олий судга раис бўлди

Покистонда биринчи марта аёл киши Олий судга раис бўлди

Фото: «Live Law»

Пайшанба, 7 декабрь куни Покистон тарихида илк бор аёл киши Олий суд раислигига тайинланди. Бу ҳақда «TRT World» хабар берди.

Судя Ойша Малик 55 ёшда. «Мамлакатимиз тарихидаги муҳим қарор бўлди. Ойша Малик ажойиб юрист. У судялар ҳайъатининг муносиб аъзосига айланишига шубҳа қилмаймиз», — деди мамлакат парламентидаги етакчи партия (Таҳриқи Инсоф) депутати Малика Бохарий.

Янги лавозимга тайинланишига қадар Ойша Малик Лаҳор Олий судида фаолият юритган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг