Покистонда 66 кишини тўйдан олиб қайтаётган автобус жарликка қулади
Покистонда автобус жарликка қулаши оқибатида камида 12 киши қурбон бўлди. Жароҳатланганлар сони 54 нафар. Бу ҳақда Siasat Daily нашри хабар берди.
Бахтсиз ҳодиса иштирокчилари Равалпиндидаги тўйдан Лаҳорга қайтишаётган бўлган.
Автомагистралдаги ЙТҲга автобуснинг тормози носозлиги сабаб бўлган. Бошқаруви йўқотилган автобус қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб учта автомашина билан тўқнашган ва жарликка қулаган.
Жароҳатланганлар шифохонада, тўрт нафарининг аҳволи оғирлиги айтилмоқда.
Январ ойи охирида ҳам Покистонда автобус жарликка қулаган, оқибатда 41 нафар йўловчи ҳалок бўлганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter