Поезд ва енгил машина тўқнашувида етти киши ҳалок бўлди — Венгрия
Венгрия жанубида енгил машина ва поезд тўқнашуви етти кишининг умрига зомин бўлди, деб хабар берди Blikk.hu.
Бахтсиз ҳодиса бугун, 5 сентябр тонгида поезд йўлининг шлагбаум ўрнатилмаган кесишмасида юз берган. Узумзорга йўл олган автомобилда етти нафар ишчи бўлган, уларнинг икки нафари машина юкхонасида кетаётгани кейинроқ аниқланди...
Поезд билан тўқнашув жуда кучлилигидан машина батамом мажақланиб кетган. Қутқарувчилар аввалига беш кишининг жасадини, бир соатдан кейин эса яна икки жасадни топишди.
Поезд машинисти енгил жароҳат олган, поезд йўловчиларига шикаст етмаган. Ушбу темир йўлда қатнов орадан икки соат ўтиб тикланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter