Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Почтачи мушукчани қутқариб, бойиб кетди

Почтачи мушукчани қутқариб, бойиб кетди

Фото: Facebook/Joe Waldherr

АҚШда  вашингтонлик почта ходими Жозеф Вальдхерр лотерея ўйнаб 717  500 доллар ютди, деб хабар бермоқда focus. ua нашри.

Почтачи омадни мушукчанинг муваффақиятли қутқарилиши билан изоҳлади. Бу ҳақда New York Post ёзмоқда.

Курьер иш пайтида – почта тарқатаётганда мушукчанинг фарёдини эшитади.  Аммо у кичкина жонзотни топа олмайди, лекин эртаси куни қайтиб келганида яна мушукнинг миёвлаганини эшитди. Эркак тор жойга қамалган момиқ мушукчани топди ва қутқарди. Халоскор мушукчани кечгача чўнтагида олиб юрди, ухлашга шароит яратиб берди.

Мушукчани қутқарган почтачи ўзида қандайдир енгиллик, фахр туйғусини ҳис қилди. Ва уйга қайтаётганда дўкондан «HIT 5» лотерея чиптасини сотиб олишга қарор қилди.

«Бугун менинг омадли куним. Бу мушукча омад келтиради. Балки лотерея чиптасини сотиб олсам керак», деб эслайди ўша кунни почтачи.

Бир неча кундан сўнг Вальдхерр рафиқаси билан ўйин натижаларини текшириб кўрди ва у 717 500 доллар ютганини билди.

Эркак омадининг асосий сабаби мушукча қутқарилишида деб билади. Мушукчага шафтоли деб ном беришди ва  олиб қолишга қарор қилишди.

 У ютуқнинг бир қисмини ўзида қолдириш, қолганини ота-онасининг нафақага чиқишига ёрдам бериш ва хайрия ишларига сарфлашни режалаштирмоқда.

«Хотиним ва менда ҳамма нарса бор. Биз фақат бошқаларга ёрдам беришни хоҳлаймиз», – дейди америкалик.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг