Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Петрушка уруғларини етиштириш учун – уч йилгача қамоқ

Петрушка уруғларини етиштириш учун – уч йилгача қамоқ

Россияда петрушка уруғларини етиштирганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди. Бу ҳақда ҳуқуқ ҳимоячиси, «Корчаго ва Партнерлар» адвокатлар ассоциацияси раиси Евгений Корчаго «Прайм» агентлигига берган интервюсида айтиб ўтган.

«Петрушка уруғлари санитария қоидалари ва нормаларининг «Озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлиги ва озуқавий қийматига нисбатан гигиэник талаблари» рўйхатига киритилган.  Бироқ, петрушка ўзи тақиққа кирмайди, шунинг учун кўкатларни етиштириш ва истеъмол қилиш мутлақо қонунийдир. Тақиқланган ўсимликлар рўйхатига фақат петрушка уруғлари киритилган, улардан инсон саломатлиги учун хавфли ёғ тайёрланиши мумкин», – дея тушунтирди у.

Агар уруғларни етиштиришда гиёҳванд мойини олиш мақсадида амалга оширилганлиги исботланса, бунинг учун  Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 228-моддасига мувофиқ жавобгарликка тортилади.

Бунинг учун уч йилгача озодликни чеклаш ёки шу муддатга озодликдан маҳрум қилишгача бўлган жазо белгиланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг