Песков: «Путин 90 фоиздан ортиқ овоз билан қайта сайланади...»
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков 2024 йилда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида Владимир Путин 90 фоиздан ортиқ овоз тўплашини айтди.
Бу ҳақда у Aмериканинг The New York Times газетасига гапирган.
«Бизнинг президентлик сайловлари айнан демократия эмас, бу қиммат бюрократия. Путин келаси йили 90 фоиздан ортиқ овоз билан қайта сайланади», — деди Песков газетага.
NYT маълумотларига кўра, Путиннинг янги олти йиллик муддатга қайта сайланиши «деярли муқаррар».
Кейинроқ, Песковнинг ўзи АҚШ нашри томонидан нотўғри талқин қилинганини айтди. У кўпроқ шахсий фикрини баён қилганини таъкидлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter