Перуда 5 балли зилзила содир бўлди
Перу шимолий-шарқида 5 балли зилзила содир бўлди, дея хабар беради «РИА Новости» ахборот агентлиги.
Ер силкиниши бугун, 14 сентябрь куни бутунжаҳон координациялашган вақт билан соат 04.12 да Контамана шаҳридан 64 километр жанубий-шарқда юзага келган.
Табиий офат ўчоғи ернинг 150,4 километр қаърида жойлашган. Зилзиладан ҳалок бўлган ёки жабрланганлар ҳақида маълумотлар йўқ. Цунами хавфи эълон қилинмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter