Пентагоннинг собиқ маслаҳатчиси Украина бўйича кутилмаган баёнот берди
Пентагоннинг собиқ маслаҳатчиси, АҚШ армиясининг истеъфодаги полковниги Дуглас Макгрегор Украинадаги вазият бўйича кутилмаган баёнот берди.
Унинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар украиналикларга имконсиз вазифани топширган.
«Биз украиналикларга имконсиз вазифани бердик ва у ерда ўлишларини айтдик. Мен Украина халқи етарлича азоб чекиб бўлганига ишонаман», деб ёзди Дуглас Макгрегор Х ижтимоий тармоғида.
«Афғонистонда содир бўлган ҳодисаларни қачонлардир Киевда ҳам кўрамиз», қўшимча қилган у.
Аввалроқ Украина президенти Владимир Зеленский ўзининг янги йил мурожаатида мамлакатнинг ҳар бир фуқароси ё қочқинлик мақоми, ёки давлат олдидаги бурчини бажариш ўртасида танлов қилиши кераклигини айтганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter